Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Лоик Реми Париж воқеалари ҳақида гапириб ўтди

Баҳо:
+ | -
«Челси»нинг франциялик ҳужумчиси Лоик Реми клуб расмий сайтига интервью берди. Албатта, у Париж воқеалари ҳақида ҳам гапириб ўтди. Зеро, «Стад де Франс» стадиони яқинида бўлган портлашларни ўз кўзи билан кўрганди. Уни Франция терма жамоаси мураббийлари Германияга қарши ўйинга таклф қилишганди.

* Францияда бўлиб ўтган воқеа­лар барчага ёмон таъсир қилди. Биз биргаликда кучли бўлишимиз керак. Чунки бутун мамлакат қийин аҳволга тушиб қолди.

* Бошқа халқлар бизни қўллаб қувватлашмоқда. Барчамиз бирлашсак кучли бўламиз. Бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлишди. Бу қайтарилмаслиги лозим.

* Оилам Парижда яшайди. Бўлган воқеани эшитиб қўрқиб кетдим. Хайриятки ҳеч ким жабр кўрмади. Лекин гап бунда эмас. Чунки жума оқшомини яхши ўтказишни истаган бегуноҳ одамлар ўлиб кетишди.

* «Твиттер»да бир она қизига концерт учун чипта олиб берганини ўқиб қолдим. У қиз ҳалок бўлган. Шундай нарсаларн ўқиганда, бундай холатлар ҳар ким билан бўлиши мумкинлигини тушуниб етасан.

Париждаги терактлардан сўнг Франция терма жамоаси Англия билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Лондонда икки халқ бирлашиб, бирдамликни акс эттиришди. 2005-2007 йилларда «Челси» шарафини ҳимоя қилган Лассана Диарранинг  қариндоши Париж воқеалари туфайли оламдан ўтди. Мазкур учрашувда у захирадан майдонга тушди.

Шундай даҳшатли воқеаларда спортнинг фойдаси катта эканини футболчилар Уэмбли стадионида намойиш этишди.

«Челси» АПЛ доирасида қаторасига учта мағлубиятдан сўнг ниҳоят «Норвич Сити»ни «Стэмфорд Бриж»­да мағлубиятга учратди. Ремининг айтишича, ҳозирда жамоада яхши кайфият ҳукмрон.

* «Сток» билан бўлган ўйинда бироз омадимиз юришмади. Охирги учрашувда эса ўз даражамизни намойиш қилдик. Охирги баҳсларда рақибларимизга омад кулиб боқаётганди.

* Халқаро учрашувлар туфайли юзага келган танаффус бизга қўл келди. Терма жамоага чақирилмаган футболчилар ҳам яхши меҳнат қилишди.

Англия лига кубогидан ўрин олган «Сток Сити»га қарши учрашувнинг сўнгги сонияларда Реми ҳисобни тенглаштирганди. Шу жамоага қарши кечган чемпионат ўйинида эса ҳакам унга нисбатан ишлатилган қўполлик учун пенальти белгилаши мумкин эди. Лекин Лоик Батленд билан тўқнашувдан сўнг йиқилиш ўрнига оёқда туришни маъқул кўрди.

* Пенальти бўлган ёки бўлмаганлиги тўғрисида кўп тортишдик. Мен шунчаки гол уришни истагандим.

* Тўп менда эди. Нега энди йиқилишим керак? Афсус. Ўша вазиятда жамоага ёрдам беришни истагандим. Лекин бундай қилиш учун ҳали имкониятим бор.

* Мен ҳалол йигитман. Ўйлашимча, қилган ишим тўғри. Шу боис ҳам йиқилиш ўрнига гол уришга уриндим. Афсуски, ўша учрашувда уч очко йўқотдик. Аслида, ғалаба қозонишни жуда истагандик.

Англия чемпионатининг нав­батдаги турида «Челси» «Тоттенхэм»­га қарши баҳс олиб боради. Реми жамоанинг муаммолардан чиқиб кетишига ишонади. Унинг фикрича, лондонликлар яқин орада ўтган мавсумдагидек ўйин намойиш қилишади.

* Биз ўзимизнинг кучли тарафларимиз ва ўз даражамизни биламиз. Жорий мавсумда ғалабага ҳақли ўйинларимиз бўлди. Аммо тўп кирита олмадик ва якунда жазоландик.

* Айни пайтда ҳимояда кучайдик. Энди навбат голлар уришга. Шундан сўнг натижа ҳам ўз-ўзидан келаверади.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:36, 28.11.2015.
Ўқилди: 2111 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.