“Кристал Пэлас” билан ўйинда ўта жиддий жароҳат олган “Ливерпуль” ҳимоячиси Мамаду Сахо режадагидан олдинроқ сафга қайтишни хоҳламоқда.
“Мен жуда хурсандман, ўйлашимча, бу ажойиб янгилик. Барча менинг узоқ муддатга сафдан чиққанимни таҳмин қилганди. Аммо назаримда тикланиш жараёнига 4-6 ҳафта кетади. Сафга қайтганимда аввалгидан ҳам яхшироқ тўп суришга ҳаракат қиламан”, - дейди Сахо.