Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Перес Бенитесни “Реал”да қолдириб тўғри қилдими?

Баҳо:
+ | -

ҲА, ТЎҒРИ ҚИЛДИ!

Рафаэль Бенитес жамоада қолиши керак эди ва шу қарорни қабул қилиб, Флоринтина Перес жудаям тўғри қилган, деб ўйлайман. Нега, дейсизми? Асосларим кўп. Аста-секин санайман:

ЖАМОА МУҲИТИ УЧУН
Ҳа, жамоа муҳити учун. Куляпсиз-а, “Реал”нинг ички муҳити бузилиб бўлганига ишора қилиб? Роналду тугул, ёшгина Ҳамеслари ультиматум қўймоқдаку мураббийга, демоқчисиз, сезиб турибман. Шошманг! Бу ерда бошқа нарса ҳам бор. Футболчилар ҳеч қачон клуб бўла олишмайди. Уларнинг вақтинчалик, айниқса, энг асосий рақибга имконият бой берилгандан кейинги ҳиссиётлари билан ҳеч қачон ҳисоблашмаслик керак. Мен Пересни футболни у қадар тушуниб юборишидан шубҳаланаман, бироқ айнан мана шу паллада Бенитесни олиб қолганидан хурсандман. Жамоа муҳити бир мағлубиятдан сўнг бузилиб кетмайди, “Реал” олдиндан шунақа ўжар ва эркатой клуб, буни ҳамма билади. Жамоа муҳити қачонки клуб президенти мухлислар ва футболчиларнинг талабини ўша заҳоти ҳал қилиб берса, бузилади. Яъниким, бундан кейин бу бошбошдоқчиликнинг кети узилмайди. “Ўзимизники ўтказа олдикку!” деб, кейинги мураббийларга ҳам ультиматумчалар қўя бошлашади эркатойлар. Бунинг олдини айни шу паллада олиш керак эди. Оғир бўлса ҳам, шу қарорга келиш керак эди.

МУРАББИЙ УЧУН
Рафа Бенитесни ҳар қанча танқид қилмайлик, у таниқли мутахассис. Натижалар кўрсатган. Керакли паллада ўйин суратини ўзгартира олган инсон. Ҳай, ўтган ҳафта энг асосий рақибдан енгилди. Хатоларга йўл қўйди. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Бироқ, Перес ўтган йили Анчелоттини ҳеч қандай соврин олмагани учун ҳайдаб юборгани етмаганидек, ҳали мавсум тугамасиданоқ, жамоани янада қийин аҳволга солиб, янги мураббийни ҳам алиштириб ташлайверса, кечирасизу, мураббийларнинг пайпоқдан фарқи қолмайди. Перес жанобларининг ўтган мавсумдаги хатоси етарли бўлиб турибди “Реал”га. Яна, оғир паллада мураббийни алмаштириш билан у ҳеч нарса ютмайди. Келадиган мураббий ҳам қалтирайди.
Ҳар қандай инсонга вақт бериш керак. Ҳатто натижаларга кўз юмиб бўлса ҳам. Бунақа ўзгартиришлар билан Перес “Реал” хўжалигини расво қилаёзди. Бу сафар ҳам алмаштирса, унинг энг ёмон хатоси шу бўларди. Чунки мавсум тугамасидан, ҳатто биринчи давра тугамасиданоқ ва энг ёмони, асосан футболчиларнинг талаби билан мураббийни ўзгартириш, бу кетаётган мураббийга ҳам, келадиганига ҳам жуда катта ҳурматсизликдир. Мураббийларга вақт беришни ўрганиши керак клуб президенти. Битта мағлубият туфайли бу қадар жазолаш ҳеч қаерда кўрилмаган.
Луис Энрике ҳам энди келган пайтлари “Реал”га имкониятни бой берди. Тўғри, шармандали бўлмаса ҳам, енгилди. Тактик хатолар қилди. Бироқ, “Барса” раҳбарияти шартта олиб ташламадику, имконият берди. Ишонаверинг, ўша пайтда кўпчилик каталонияликларнинг чемпион бўлишига, ЕЧЛда муваффақият қозонишига у қадар ишона олмасди. Энрике эса оғир пайтда берилган ишончни қандай оқлаганини кейин кўрдик. Кубокларни қалаштириб ташлади. Демак, ҳамма нарса ўзгариб кетиши мумкин. Бунинг учун эса, инсон бошқаларга ҳам озгина ишона олиши керак.

РУҲИЯТ УЧУН
Ҳа, футболдаги энг асосий омиллардан бири руҳият. Майли, ҳозирда “Реал” клуби ичкарисида ғалати ҳолат ҳукмронлик қилаётгандир. ОАВнинг антиқа хабарлари балким ростдир. Агар “Реал”нинг ички муҳити бузилган бўлса, унинг бузилиши мураббийнинг айнан шу паллада алмаштириши билан тўхтаб қолмайди, деб ўйлайман. Қайтанга орқага кетади. Моуриньо мисолида кўряпмиз. Португалиялик мутахассис “Челси”ни яна оёққа турғазмоқда.
“Реал” бу йилги мавсумни Бенитес бошчилигида бой берса, кейин айблаш керак Бенитесни. Ҳозир эса, унга шундай шарт қўйиш керакки, бу шарт асосида клуб футболчилари ўзларига келиб олсинлар. Мураббийга ишона бошласинлар, уни олдингиси билан солиштиришни тўхтатсинлар. Ва ниҳоят, улар оддий ўйинчи, иш бажарувчи эканликларини унутмасинлар.
Бенитесни мен Фергюсон, Моуриньо ё Лобановский даражасидаги кучли мураббий ҳисобламайман. Бироқ, айнан шу одам ЕЧЛ-2005 финалида 0:3 ҳисобида енгилиб турган жамоасини танаффусда руҳлантира олганини, биргина тактик ўзгартириш орқали “Милан” устидан устун кела олганини биламан. Оғир пайтда чиқиб кета олган инсонга бошқа сафар ҳам ишонса бўлади. Ҳозир Рафанинг жамоада қолиши, менимча, жамоа руҳиятига қайтанга яхши таъсир қилади. Совуқ душдан кейин ўзларига кела бошлашади. Ютқазилган даҳшатли ўйиндан сўнг, бирлаша оладилар, деб ўйлайман. “Реал”да мураббийни олиб қолишдан кўра, хайдашга ўрганиб қолишган. Бир сафар тўғри қабул қилинганида, ижобий ўзгаришлар беришига негадир ишоняпман.

ПРИНЦИП УЧУН
Инсон сал бўлса ҳам принципига эга бўлиши керак. Ҳозир Пересга ҳамма қараб турибди. Хўш, нима қиларкан? Таваккал қилиб, Бенитесни олиб қоладими ёки эркатой юлдузларининг гапига кириб алмаштириб ташлайдими?! Айтишларича, “Реал” мухлислари ҳам Бенитеснинг кетишини исташмоқда экан. Ҳа, балки… Лекин унутмаслик керакки, мухлислар одатда шундай бўладилар. Айниқса, “Барселона”дек азалий рақибга енгилиб турганида, бу талаб икки карра ошади.
Аммо мадридликлар бошқа бир ҳолатни унутиб қўйишган чоғи – Рафанинг кетишидан кўпроқ КАТАЛОНИЯЛИКЛАР ютишади. Ҳа, “Барса” вакиллари шодланадилар. “Мадридга бир марта саёҳат қиламизу, мураббийини алмаштириб келамиз!” деб, улар шод бўладилар, ишонаверинг. Чунки ўзим бунга гувоҳ бўляпман. Телеграмдаги танишларим ичида асосан Бенитеснинг кетишини асосан “Барса” ишқибозлари кўп ёзишди, олиб қолиниши маълум бўлгач эса, Пересни аҳмоққа чиқармоқдалар… Демакки, исташмоқда. Улар бунинг акси бўлишини хоҳлагандилар. Ўз суюклиларининг ажойиб ғалабасидан сўнг азалий рақиб мураббийи алмашса, бундан ортиқ бахт борми?!
Айнан мана шу ҳолат учун ҳам Бенитесни олиб қолиб, клубнинг ички муҳитини қайтадан кўриб чиқиш зарур. “Рақибинг шодланиб турган пайтда кўзларингни очиб олинглар!” деб уқтириш керак эркатой юлдузларга. “Реал” принципи учун ҳам, менимча, айнан эл-класикодан кейин мураббийни олиб ташлаш – энг нотўғри қарор!
Яна қайтараман, мен Бенитесни муваффақиятсизлик келтиргач, мавсум охирида олиб ташланишига қарши эмасман. Бироқ, ҳозир эмас. Ҳозир бўлмайди. Перес бу қарорга ўзи келганига ҳам ишонмайман, унга ақли бутун одам бир кун олдин маслаҳат беришга улгурган, шекилли!

Хайрулла Ҳамидов
Манба: gol.uz
Киритилди: 14:45, 29.11.2015.
Ўқилди: 4110 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.