Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

ОЧЛ квотаси: вазиятни ўнглаш учун яна бир йил

Баҳо:
+ | -

Осиёда клублар ўртасидаги халқаро мавсум якунига етиб қолди. Ўтган ҳафтада Осиё чемпионлар лигасининг ғолиби номи аниқланди. ОФК коэффициентлар жадвали (ОФККЖ)да ўринга эга ФИФА рейтингининг ноябрь ойи жадвали эълон қилинган. Демак, ОФККЖнинг 2015 йилига якун ясаб қўйсак бўлади.

ОФК ҚАРОРИНИ ЎЗГАРТИРДИ
Сўнгги 4 йил (2012-2015) якуни бўйича Ўзбекистон коэффициентлар жадвалининг Ғарб томонида 5-ўринга тушиб қолди (Қатардан 5 балл ортда қолдик). ОФК томонидан қабул қилинган қарорга кўра, биз 2017-2020 йиллар давомида ОЧЛда 1+2 кўринишида ўринга эга бўлишимиз керак эди. Аммо... ОФК ўз қарорини ўзгартирди ва 2017 йил учун квоталар ОФККЖнинг 2016 йилнинг ноябрь ойидаги жадвали асосида белгиланадиган бўлди. Демак, бизда вазиятни ўнглаш учун яна бир йил вақт бор. Лекин...

ҚАТАРГА ЕТА ОЛАМИЗМИ?
Бироқ янги тузиладиган коэффициентлар жадвалида 2012 йилги натижалар чиқариб ташланади ва 2013-2016 йиллар натижалари инобатга олинади. 2012 йилда "Бунёдкор" ОЧЛнинг ярим финалигача етиб борганини инобатга олсак, ҳисобимиздан катта миқдордаги балл чиқиб кетади ва Қатар билан орамиздаги фарқ кескин ошади. 2012 йилги натижалар чиқариб ташланиб, сўнгги 3 йилни ҳисоб-китоб қилсак, Ғарб минтақасида вазият қуйидагича бўлади:

1. Бирлашган Араб Амирликлари - 90,126
2. Саудия Арабистони - 89,847
3. Эрон - 77,433
4. Қатар - 72,319
5. Ўзбекистон - 56,100
6. Кувайт - 53,265

Яъни, Қатар билан орадаги фарқ 5 эмас, нақ 16 баллни ташкил қилмоқда. Хўш, бир йил давомида мазкур фарқни йўққа чиқара оламизми? Қийин бўлади. Боиси, Ўзбекистон клубларининг бир йилда жамғарган энг юқори ўртача очколари 11 баллни ташкил этади. Биз эса 16 баллик фарқни йўққа чиқаришимиз керак. Ўз навбатида Қатар ҳам қараб турмайди, албатта. 2017 йилда ОЧЛ учун ҳеч бўлмаганда “2+2” кўринишида квота олишимиз учун Ғарб минтақаси жадвалида 4-ўринга кўтарилишимиз талаб этилади.

Дарвоқе, 2013-2016 йиллар якуни бўйича келаси йили қабул қилинадиган қарор фақат 2017 йилга тааллуқли бўладими ёки бирданига 4 йилга тегишли бўладими, бу масалага ҳали ойдинлик киритилмаган. ОФК мусобақаларни ўтказиш қўмитасининг яқин кунларда ўтказиладиган йиғилишида бу масала муҳокама қилиниши режалаштирилган.

БААДА КЕСКИН КЎТАРИЛИШИ
БААнинг “Ал-Аҳли” жамоаси ОЧЛ-2015 финалигача етиб бориши оқибатида Амирлик мамлакати бир йилнинг ўзида 25 баллни ўз ҳисобига ёзди. 2012-2015 йиллар якуни бўйича БАА Эронга жуда яқинлашиб олди. Агар 2012 йил натижалари чиқариб ташланса, Амирлик давлати 2016 йил рейтингини Ғарб минтақасида 1-ўринда бошлайди. Буни юқорида келтирилган жадвалдан кўриб олишингиз мумкин.

ХИТОЙ АВСТРАЛИЯДАН ЎТАДИ
Шарқ минтақаси жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, “Гуанжоу Эвергранд” жамоаси ОЧЛ ғолиблигини қўлга киритганига қарамай, Хитой 2015 йил якунлари бўйича 4-ўринда қолди. Янги тузиладиган жадвалда эса хитойликлар Австралиядан олдинга ўтиб олишади.

2013-2015 йиллар натижалари (Шарқ минтақаси):
1.Жанубий Корея – 93.417
2.Япония – 82.112
3.Хитой – 74.146
4.Австралия – 72.666
5.Таиланд – 44.947
6.Гонконг – 35.667

ОФК коэффициентлар жадвали (2012-2015 йиллар)
Ғарб минтақаси

Мамлакат

Клублар

рейтинги

ФИФА

рейтинги

Жами

ОЧЛ

квотаси

ОФК кубоги

квотаси

1

Саудия Арабистони

70,000

19,217

89,217

3+1

 

2

Эрон

48,153

30,000

78,153

3+1

 

3

БАА

54,503

22,811

77,314

2+2

 

4

Қатар

41,274

18,341

59,615

2+2

 

5

Ўзбекистон

32,581

21,982

54,563

1+2

 

6

Кувайт

35,529

11,613

47,142

1+1

 

7

Ироқ

23,582

18,065

41,650

0+1

1+0

8

Иордания

18,596

18,940

37,536

0+1

1+0

9

Сурия

18,596

11,705

30,301

0+1

1+0

10

Уммон

10,583

16,820

27,403

0+1

0+1

11

Баҳрайн

11,188

13,502

24,690

0+1

0+1

12

Ливан

10,886

10,507

21,392

0+1

0+1

13

Тожикистон

9,374

7,327

16,701

 

1+1

14

Туркманистон

1,814

12,949

14.764

 

1+1

15

Қирғизистон

0,302

12,765

13,067

 

1+1

Шарқ минтақаси

 

Мамлакат

Клублар

рейтинги

ФИФА

рейтинги

Жами

ОЧЛ

квотаси

ОФК кубоги

квотаси

1

Жанубий Корея

61,911

27,926

89,838

3+1

 

2

Япония

47,171

27,788

74,959

3+1

 

3

Австралия

41,274

26,406

67,680

2+2

 

4

Хитой

46,793

​​18,571

65,364

2+2

 

5

Таиланд

29,784

9,309

39,093

1+2

 

6

Гонконг

19,806

9,171

28,976

1+1

 

7

Малайзия

20,259

5,853

26,112

0+1

1+0

8

Вьетнам

17,084

8,894

25,978

0+1

1+0

9

Индонезия

19,957

4,977

24,934

0+1

1+0

10

Ҳиндистон

11,641

5,622

17,264

0+1

0+1

11

Мьянма

9,752

7,235

16,987

0+1

0+1

12

Сингапур

6,350

8,249

14,599

0+1

0+1

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:53, 29.11.2015.
Ўқилди: 5580 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.