Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

АПЛ. «Ливерпуль» ғалаба қозонди, «Арсенал» дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида 14-тур ўйинлари якунига етди.

"Ливерпуль" ўз майдонида "Суонси"ни минимал ҳисобда мағлуб этишга муваффақ бўлди. Ўйиндаги ягона голни Милнер пенальтидан урди. Ушбу ғалабадан кейин Юрген Клопп шогирдлари 23 очко билан 7-ўринга кўтарилиб олишди.

"Арсенал" эса сафарда "Норвич"ни мағлуб эта олмади. "Канонирлар" учрашувни яхши бошлашганди: 30-дақиқада Ўзил бирга бир вазиятда дарвозабонни доғда қолдирди. Аммо бўлим тугаши арафасида Грэббен ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади. Боз устига, Алексис Санчес жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.

Шу тариқа, Венгер шогирдлари пешқадамларга тенглашиб олиш имкониятини қўлдан чиқаришди. Улар 27 очко билан 4-ўринда боришмоқда.

АПЛ, 14-тур
Ливерпуль – Суонси 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 62, пенальти Милнер.
Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Морено, Клайн, Шкртел, Милнер, Джан, Лаллана, Айб (Туре, 90), Фирмино (Хендерсон, 64), Бентеке (Старридж, 71).
Суонси – Фабианьски, Бартли, Тэйлор, Нотон, Уильямс, Бриттон (Корк, 65), Ки Сон Ен, Сигурдссон, Раутледж (Монтеро, 72), Айю, Эдер (Гомис, 69).
Огоҳлантиришлар: Милнер (25), Шкртел (65), Бартли (70), Миньоле (90).

Норвич – Арсенал 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 30 Ўзил, 1:1 – 43 Грэббен.
Норвич – Радди, Ольссон, Уиздом, Беннетт, Бассонг, О`Нил, Дорранс, Хулахан (Ожижа-Офоэ, 85), Хаусон (Редмонд, 71), Брэйди, Грэббен (Жером, 85).
Арсенал – Чех, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Косьельни (Габриэл, 11), Фламини, Рэмзи (Окслейд-Чемберлен, 72), Касорла, Ўзил, Санчес (Кэмпбелл, 60), Жиру.
Огоҳлантиришлар: Касорла (54), О`Нил (57).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:38, 29.11.2015.
Ўқилди: 3908 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.