Испаниялик журналист Гильем Балаге «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг жисмоний ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўйлайманки, Роналду жисмоний томонлама сустлашмоқда. У ўзининг энг юқори формасига чиқиб бўлди. У ўз танасидан кўп нарса талаб қилиб юборди. Роналду керак бўлмаган пайтда ҳам тренажер залига ҳаддан ташқари кўп қатнади. Бу томонлама у ўз билганича ишлади, балки ўзига жуда кўп юклама бериб юборгандир.
Унинг гавдаси – футболчининг гавдаси эмас. У тиззасидаги оғриқлар юзасидан кўп шикоят қилади. Шу боис ўйин пайтида тўп учун курашда фаол иштирок этаётгани йўқ.
У ўзи иштирок этган 92та вазиятдан 2тасида гол ура олди. Бу яхши кўрсаткич эмас. Бу унга хос бўлмаган жиҳат.
Роналду – Европанинг топ-5 миллий чемпионатлари тарихидаги тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринда. Ҳозирги ҳимоячилари уни яхши билишини инобатга олсак, эҳтимол, Роналду футбол тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиши мумкин. Аммо ҳозирда унинг ўйинида учқун кўзга ташланмаяпти. У ўз темпини сусайтариб юборди. У рақиб футболчиларини алдаб ўта олмаяпти. "Тўққизинчи рақамли футболчи" позициясида у ўз ўйинидан мароқлана олмаяпти. Демак, унинг ўйини унчалик самарали эмас.
Роналду ҳамон суперҳужумчи номини сақлаб қолиши мумкин, аммо у ўз позициясини ўзгартириши керак», – дея ёзади Балаге.