Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия

Спорт курашлари. Элмурат Тасмурадов Олтин Гран-При турнири совриндори

Баҳо:
+ | -

2015 йилнинг 27-29 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт курашлари бўйича Олтин-Гран-При турнири ўтказилди.

Дунёнинг энг кучли полвонлари иштирокида бўлиб ўтган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон спортчилари биттадан олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлдилар.

Аввал хабар қилганимиздек, мусобақанинг биринчи куни эркин кураш бўйича ўтказилган беллашувларда ҳамюртимиз, жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмонов (-70 кг) барча рақиблари устидан зафар қучиб, олтин медалга сазовор бўлди.

29 ноябрь куни юнон-рим кураши бўйича беллашувлар ўтказилди.Мазкур мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларимиздан Элмурат Тасмурадов (-59 кг) финалга қадар кечган баҳсларни мағлубиятсиз ўтказиб, кумуш медаль совриндори бўлди.

Тажрибали полвонимиз саралаш беллашувида эронлик Меҳрад Марданийни, чорак финалда Япония вакили Кеничиро Фумитони, ярим финал баҳсида эса Жесс Тилки (АҚШ)дан устун келиб, ҳал қилувчи финал баҳсида қозоғистонлик Алмат Кебиспаевга имкониятни бой берди.

Шавкат Жалилов

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:21, 30.11.2015.
Ўқилди: 4443 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.