"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскининг таъкидлашича, Бундеслигада тўпурарлик борасида асосий рақобатчиси ва собиқ жамоадоши Пьер-Эмерик Обамеянг босим камроқ экан. Эслатиб ўтамиз, польшалик ҳужумчи 14 учрашувда 14 голга муаллифлик қилган бўлса, габонлик форвард ҳисобида 17 гол бор.
– Обамеянгда аллақачон 17 голга муаллифлик қилди, аммо битта ўйинда барчаси ўзгариши мумкин, – дейди Левандовски. – "Бавария"да гол уриши мумкин бўлган ҳужумкор ўйинчилар кўп. Шунинг учун менга кўп ҳам гол уриш насиб қилавермайди. Ҳозирдан энг яхши тўпурар бўлиши учун қанча гол кераклигин айтиш қийин. 14 ва 17 гол эса кам.