«ПСЖ» клуби ярим ҳимоячиси Эсекьель Лавесси фаолиятини Италияда давом эттириши мумкинлигини билдирди.
“Менимча ўзгаришлар вақти яқинлашмоқда. Мен Парижда бир нечта ажойиб мавсумни ўтказдим. Жамоамнинг ғалабалари йўлида қўлимдан келганча ҳаракат қилдим. Аммо, бу ердаги фаолиятимни якунлаш вақти келганга ўхшайди. Мен жон деб яна Италияга қайтган бўлардим”, - дейди Лавесси.