"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Испания чемпионатида имконият йўқотилмагани ва кураш давом этишини айтиб ўтди.
"Албатта "Барселона"га етиб олиш ва ундан ўзиб кетиш имконияти бор. Нимага энди бундай бўлмаслиги керак экан? Ўзимга келадиган бўлсак, клубда ҳеч қандай муаммо йўқ. Мен ўзимни бахтли ҳис қилмоқдаман", - дейди Родригес.