"Райо Вальекано" ва "Вильярреал" собиқ бош мураббийи Давид Видаль ҳамкасби Рафаэль Бенитеснинг "Реал Мадрид" клубидаги фаолияти ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди.
"Бенитес менинг дўстим ва мен уни охиригача ҳимоя қилишга тайёрман. Бироқ, у "Реал Мадрид"ни бошқараётганини англаши керак. Бенитес ҳудди "Хетафе"ни бошқараётгандек. "Реал" таркибида дунёнинг энг кучли футболчилари жам бўлган. Унинг вазифаси ушбу футболчилар билан юқори натижага эришиш", - дейди Видаль Marca нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" жамоаси Испания чемпионатида 13-турдан сўнг 27 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.