Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Блаттер ФИФАнинг фахрий президенти бўлмоқчи

Баҳо:
+ | -

Йозеф Блаттер ФИФАнинг фахрий президентлиги ўрнини эгалламоқчи. Бу ҳақда унинг маслаҳатчиси Клаус Штолькерга асосланиб, ТАСС нашри хабар берган.

"У ФИФАнинг фахрий президентлиги учун сайланишга уриниб кўради", деган Штолькер.
79 ёшли Блаттер 29 май куни ФИФА президентлигига бешинчи марта сайланган, 4 кун ўтиб ўз лавозимини муддатидан олдин тарк этиши ҳақида маълум қилганди.

Ноқонуний равишда пул ўтказмалари сабаб Блаттер ва Платини октябрь ойи бошида 90 кунга футболдаги фаолиятидан четлаштирилганди.

Ҳозирда унинг ўрнига ташкилотни Африка футбол конфедерацияси раҳбари Исса Ҳаяту бошқариб турибди. Президентлик сайлови 2016 йилнинг 26 февралида ўтказилади. Унда Блаттер ҳам, унинг ўринбосари сифатида қаралган Мишель Платини ҳам иштирок эта олмайди.

Қайд этиш керакки, бундан олдинги фахрий президент Жоао Авеланж 2013 йилнинг апрелида соғлиғидаги муаммолар туфайли лавозимини тарк этганди. У 1974 йилдан 1998 йилгача ФИФА президенти бўлган.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 23:09, 03.12.2015.
Ўқилди: 2044 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.