Кириш Регистрация
31/10 00:45 Аталанта 2-0 Монца
31/10 00:45 Ювентус 2-2 Парма
31/10 18:15 Пахтакор 3-1 Андижон
31/10 22:30 Женоа 0-1 Фиорентина
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
02/11 01:00 Алавес - Мальорка
02/11 17:30 Ньюкасл - Арсенал
02/11 18:00 Осасуна - Вальядолид
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас

Иккинчи ёшлигини ўтказган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Якунига етган мавсумда жамоамиз сафида бир қатор ёш футболчиларни ёрқин ўйин намойиш этгани ҳақида маълумот бергандик. Бугун эса ўзини кўрсатган ёши катта футболчилармиз хусусида тўхталиб ўтамиз.

Тан олиш лозим, Носир Отақўзиев ушбу мавсумда ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказди. Мавсум бошида “Қўқон-1912” сафига келиб қўшилган ҳужумчи рақиблар дарвозасига 9 та тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Унинг бир қатор голлари жамоамизга муҳим ғалабаларни тақдим этди. Отақўзиев голлар сонини ошириши ҳам мумкин эди. Аммо турли сабабларга кўра, у бир нечта учрашувда майдонга туша олмади.

photo_2015-11-15_04-23-02

31 ёшли футболчи майдондаги маҳоратидан ташқари, ўзи тутиши ва муомаласи билан ёш жамоадошларига ўрнак бўла олди.

IMG_8327

Яна бир ёши катта футболчиларидан бири Алексей Николаевдир. Бир пайтлар терма жамоамизнинг етакчиси бўлган ҳимоячининг ўйинида бироз пасайишлар кўзатилганди. Аммо “Қўқон-1912” жамоасига келиб қўшилгач, у яна олдинги салоҳиятини тиклай олди. Николаев ҳимоядаги ишончли ўйинлари орқали қўқонлик мухлисларнинг ёқимтойига айланди.

Николаев мавсумда бирорта гол кирита олмаган бўлса, ҳам ғалабаларда ўз ҳиссасини қўшганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Ўзини тутиши орқали ҳам жамоадошларига ўрнак бўлишдан тақшари, бу футболчилар жамоага жуда катта фойда келтиришди. Улар машғулотлардан ҳам ёшлардан кўра кўпроқ тер тўкиши таҳсинга сазовор.

IMG_8187

Жамоамиз сафида мана шундай фидойи футболчилар сони кўп бўлишини тилаб қоламиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 12:11, 04.12.2015.
Ўқилди: 2701 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.