"ПСЖ" жамоаси Эдинсон Кавани билан шартномани бекор қилиши мумкин. L'Equipe хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ушбу футболчини трансфер қилмоқчи.
Парижликлар 28 ёшли уругвайлик футболчи билан 44,4 миллион евро эвазига шартномани бекор қилиши мумкинлигини билдирган.
Маълумот учун, Каванининг "ПСЖ" билан 2018 йилнинг 30 июнига қадар тузилган шартнома мавжуд.
Кавани ўз фаолиятини "Данубио" жамоасида бошлаган, Европага келгач, "Палермо" жамоасида ўзини кўрсатган ва кўп ўтмасдан "Наполи" жамоасига ўтганди. У Италиядан Францияга 2013 йилнинг ёзида кўчиб ўтди. Кавани терма жамоа билан Америка Кубогини қўлга киритган.