«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал жамоа футболчилари ва ходимлари орасидаги муносабатга путур етса, жамоадан кетишини маълум қилди.
«Назаримда, ҳар қандай жамоадаги энг муҳим нарса — ўйинчилар ва ходимлар ўртасидаги уйғунликдир. Бу — пойдевор. Жамоадаги муҳит яхши экан, мен ишлашда давом этаман. Муҳит ёмонлашганини ҳис қилган заҳотим жамоадан кетаман. Фаолиятим давомида бу ишни бир неча марта қилганман. Жамоадаги вазият яхши даражада бўлган ҳолдагина ишлайман», — дейди голландиялик мутахассис.