“Барселона” ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоадоши Неймар ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
“Неймар “Барселона”нинг келажаги. У ҳозирнинг ўзида дунё даражасидаги футболчи. Неймар бизнинг клубга келиб қўшилишидан олдин ҳам етарлича шуҳрат қозонган эди. Каталонияга келганидан сўнг у янада ўсишга эришди. Унинг кўрсаткичлари йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Вақти келиб у “Барселона”нинг етакчиси бўлишига шубҳа қилмайман”,-дейди Иньеста.