“Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне “Гранада”га (2:0) қарши кечган Испания чемпионатининг 14-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Испания чемпиони бўлиш жуда қийин вазифа эканлигини яхши тушуниб турибмиз. “Атлетико” келажак ҳақида ўйламасдан, бугунги кун билан яшашни хуш кўради. Бизнинг мақсад — ҳар бирўйинда ғалаба қозониш ва биз буни ўзгартирмоқчи эмасмиз”, — дейди Симеоне.