Кириш Регистрация

Юрген Клопп: «Жеррард - ўша Алекс Фергюсон, фақат бироз ёшроқ»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп мерсисайдликларнинг собиқ футболчиси Стивен Жеррардни «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ устози сэр Алекс Фергюсон билан солиштирди.

«Биз сэр Алекс билан гаплашдик, у мени «Ливерпул»да иш бошлаётганим билан табрикларкан, маслаҳатларини аямади. Фергюсон билан бир неча маротаба суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлдим. У - ҳар бир футбол мураббийи учун намуна. +олаверса, сэр Алекс ўта қувноқ одам. Вақтимни у билан ўтказиш - фахр ва хуш кайфият бағишлайди.

Менимча, Стивен Жеррард ўша Алекс Фергюсонга ўхшайди, фақат бироз ёшроқ. Стивеннинг ҳозирда биз билан шуғулланаётгани яхши бўлди», - дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:55, 06.12.2015.
Ўқилди: 3703 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.