Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Жокерлар улушида Бикмаевнинг "улуши" каттарроқ!

Баҳо:
+ | -

240та баҳсда атиги 90та гол захирадан тушган футболчилар ҳисобига ёзилди. Бу чемпионатда урилган барча голларнинг 13,74 фоизига тенг. «Жокерлар» орасида яққол ажралиб турганлар: М.Бикмаев («Локомотив», 5та), М.Бобожонов («Нефтчи», 4та), Д.Ҳамдамов («Бунёдкор», 4та) ва О.Ҳайдаров («Нефтчи»|«Қўқон-1912», 4тадан). 11та ҳолатда урилган голлар эса якунда мағлубиятдан қутулиб қолиш учун етарли бўлмади.

Жорий мавсумнинг 1-турида 2та, 2-турида 5та, 3-турида 1та, 4-турида 2та, 5-турида 3та, 6-турида 4та, 7-турида 4та, 8-турида 7та, 9-турида 1та, 10-турида 1та, 11-турида 3та, 13-турида 1та, 14-турида 2та, 15-турида 3та, 17-турида 2та, 18-турида 3та, 19-турида 4та, 20-турида 3та, 21-турида 3та, 22-турида 2та, 23-турида 2та, 24-турида 7та, 25-турида 3та, 26-турида 3та, 27-турида 2та, 28-турида 3та, 29-турида 5та, 30-турида 7та гол захирадан тушган футболчилар томонидан урилган. 12 ва 16-турларда эса захира ўриндиғи вакиллари гол ура олишмади. 2-давра ўртасигача бу борада оқсаган «Динамо» ўзидаги бу камчиликни 24-турда тўғирлаган бўлса, «Насаф» «жокер»и илк ва ягона голни 26-турга келиб урди. Ўтган мавсумда ҳам «Локомотив» «жокер»лари бошқаларга нисбатан кўпроқ гол уришганди - 12та. Бу йил эса «темирйўлчилар» ўтган йилги натижани биттага яхшилашди.

6, 7-турларда «Олмалиқ» клуби бош мураббийи Игорь Шквирин «Бухоро» ва «Қизилқум» клубларига қарши баҳсларда, 15, 24-турларда «Локомотив» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов «Навбаҳор» ва «Олмалиқ»қа қарши ўйинларда, 19, 29-турда «Шўртан» клуби бош мураббийи Мухтор Қурбонов «Динамо» ва «Навбаҳор» клубларига қарши баҳсларда, 8-турда «Қизилқум» клуби бош мураббийи «Қўқон-1912»га қарши баҳсда, «Пахтакор» клуби бош мураббийи Н.Ҳасанов «Қизилқум»га қарши баҳсда, 28-турда «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Б.Бобоев «Андижон»га қарши баҳсда захирадан ўйинчи тушириш орқали бир баҳснинг ўзида 2тадан гол ишлашди.

Захирадан майдонга тушган футболчилар орасида О.Зотеев («Локомотив»), Н.Алимов («Қизилқум») ва Ш.Жумабоев («Андижон») ўйинга тушгандан сўнг 1 дақиқа, М.Мамазулунов («Навбаҳор») ва И.Таран («Шўртан») 2 дақиқа, З.Абдуллаев («Металлург»), О.Зокиров («Динамо») ва Д.Исмоилов («Олмалиқ») эса 3 дақиқа ичида ўзларини кўрсата олдилар.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:40, 07.12.2015.
Ўқилди: 4171 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7789]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4458]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3429]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3398]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3006]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2469]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1758]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1682]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1669]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1627]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик