"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер жамоага гол уриш учун етишмаётган ҳислат ҳақида гапириб ўтди.
"Биз ҳар бир ўйинда голли вазиятлар яратмоқдамиз, аммо гол ура олмаяпмиз. Бу эса осон эмас. Биз гол уришимиз керак, акс ҳолда чемпионлик ҳақидаги гаплардан ҳеч қандай маъно йўқ. Гап шундаки, футболчиларимиз дарвоза олдига келганда қўрқиб қолмоқдалар. Ҳамма гап қотиллик ҳислати йўқлигида. Бизнинг футболчилар ҳар бир ўйинда буни намойиш этиши шарт", - дейди Швайнштайгер.
Эслатиб ўтамиз, "МЮ" сўнгги 10 та ўйинда 7 тагина гол уришнинг уддасидан чиққан.