Кириш Регистрация
26/09 00:00 Барселона 1-0 Хетафе
26/09 17:30 Эрон 3-4 Марокаш
26/09 18:30 Навбаҳор 0-3 Сўғдиёна
26/09 18:30 Динамо 3-0 Сурхон
26/09 20:00 Португалия 1-2 Қозоғистон
26/09 20:00 Аргентина - Хорватия
26/09 22:00 Лас-Пальмас 1-1 Бетис
26/09 22:00 Эспаньол 1-2 Вильярреал
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум - Металлург
27/09 17:30 Таиланд - Франция
27/09 19:15 ОКМК - Локомотив
27/09 23:45 Милан - Лечче
28/09 00:00 Вальядолид - Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона

Олег Кононов:«Биз «Боруссия»дан қўрқмадик»

Баҳо:
+ | -

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб бораётган «Краснодар» клуби Европа Лигасининг «плей-офф» бос­қичига йўл олди. Краснодарликлар гуруҳ босқичининг 5-турида кимсан «Боруссия» Д.ни мағлубиятга учратдилар.  Яқинда жамоа устози Олег Кононов шу ва бошқа маълумотлар юзасидан россиялик журналистларга қисқача интервью берди.

- Россия чемпионати ёки Европа Лигаси: қайси турнир сиз учун муҳимроқ?

- Айнан Россия чемпионатидаги иштирокимиз келаси мавсум Европа Лигаси ёки Чемпионлар Лигасида ўйнашимизни аниқлаб беради. Шу боис ҳам кўпроқ премьер-лигага эътибор қаратамиз. Лекин Европа Лигаси ҳам муҳим. Чунки биз гуруҳдан чиқдик ва энди ўз олдимизга бошқа мақсадларни қўямиз.

- «Боруссия»га қарши учрашувда жамоангиз ҳимоявий усулни қўллади. Ваҳоланки, «Краснодар» ҳужумкор уйинни маъқул кўради.

- Матбуот анжуманида «Боруссия»га қарши учрашувда ташаббусга эга бўлиш қийинлигини айтдим. Жамоа анча кучли. Айни пайтда эса биз дортмундликларга шундай қаршилик кўрсатиш даражасида эмасмиз. Шу боис ҳам янги йўлларни қидиришга мажбур бўлдик. Тўғри, ҳимояда омадимиз келди. Аммо ҳужумда ўйинимиз қовушмади. Бу борада эса яна ишлашимизга тўғри келади.

- Томас Тухель ўйиндан сўнг жамоасининг бунчалик яхши ўйин кўрсатишини кутмаганини айтди. Балки немислар сиз ўйлаганчалик кучли эмасдирлар?

- Биз улардан қўрқмадик. Ўша ўйинни таҳлил қилиб шундай хулосага келдимки, рақибимиз тайёргарлик учун икки кун кўпроқ сарфлаган. Айнан шу жиҳат уларга қўл келди. Агар «Спартак»ка қарши учрашувимизни эсласангиз, шогирдларим икки карра «нагрузка» билан ишлашди. Бу эса жамоанинг функционал ҳолатига таъсир ўтказди.

- «Краснодар» қаторасига икки йилдан буён Европа Лигасида Германия клуби билан ўйнамоқда. Бу учрашувлардан қандай тажриба олдингиз?

- Албатта, катта.

- Сўнгги йилларда сизларга қарши ўйнаган энг кучли рақиб қайси?

- Шубҳасиз, «Боруссия».

- ЕЛнинг кейинги раундида кучсизроқ рақибга қарши ўйнашни истайсизми?

- Менимча, кейинги раундда кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди. Тўғри, биз ғалаба қозона оладиган жамоа тушишини истайман. Аммо «Боруссия»га қарши учрашувда биринчи ва иккинчи бўлимларнинг сўнгги дақиқаларида тўп ўтказиб юбордик. Уйда эса уларни мағлуб этдик. Шундай экан, Европа Лигасида юқори натижага умид қилсак бўлади.

- Финалми?

- Албатта.

- Россия чемпионати ҳақида гапирсак, жамоа қайси ўринни эгаллаш учун курашади?

- Биринчи ўрин учун, албатта. Лекин бугунги кунда унчалик муваффақиятли ўйнай олмаяпмиз. Умид қиламан, барчаси тезда изига тушиб кетади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 23:22, 07.12.2015.
Ўқилди: 2358 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.