Италиялик мураббий Карло Анчелотти «Манчестер Юнайтед»ни хурсандчилик билан бошқариши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
«Албатта, ҳар қандай мураббий хурсандчилик билан «Манчестер Юнайтед»ни бошқарган бўларди. Мен кутаман. Ҳозир нима билан машғул бўляпман? Ўйинларни томоша қиляпман, балиқ овлаяпман ва ҳоказо.
Кўрамиз, келаси йилнинг ёзида нима бўлар экан. Мен давралар оралиғида жамоани қабул қилмайман, лекин ёзда ишга қайтишга тайёрман», – деди Анчелотти.