"Манчестер Сити" ЕЧЛ кейинги босқич масаласини олдинги турда ҳал қилиб бўлган эди. "Шаҳарликлар" дарвозабони Жо Харт жамоасининг бу мувафаққиятларидан руҳланиб, мавсумда тўртта совринни қўлга киритши ҳақида ўйламоқда.
"Мавсум мувафаққиятли ўтмоқда. Биз ҳамма совринларни ютишимиз мумкин, - дейди Харт Sky Sports'га. - Жамоамиз хши шаклланган. ЕЧЛда ғолиблик учун кураш олиб боришга маҳоратли футболчиларга эгамиз. Совринларни қўлга киритиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. "Ман Сити" 2014 йилда иккита кубок - Премьер-лига ва Лига кубогини қўлга киритган эди. Ҳозирда эса барчаси учун курашиш имконияти бор".
Эслатиб ўтамиз, Мануэль Пеллегрини шогирдлари ЕЧЛ 6-тур доирасида Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасини қабул қилади.