“Барселона” клуби ҳимоячиси Томас Вермален жамоасидаги ўзининг тутган ўрни юзасидан фикр билдирди.
«Шубҳасиз, ўтган мавсум мен учун фаолиятимдаги энг совринли ва эсда қоларли мавсум бўлди. Бироқ, ўшанда жароҳатим сабабли жамоамга ёрдамим тегмаганди. Лекин айни пайтда ҳаммаси жойида.
Ўзимни ҳар бир ўйинга тўлиқ тайёрлаш учун машғулотларда кўп меҳнат қиляпман. Мураббий билан ҳам муносабатларим аъло даражада. Умид қиламанки, бу мавсумда “Барселона”нинг янгги марраларни забт этишида ёрдамим тегади”,- дейди Вермален.