Кириш Регистрация
30/01 11:00 Саудия Арабистони 0-2 Эрон
30/01 13:00 Австралия 2-4 Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия 0-7 Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон 0-3 Япония
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 13:00 Таиланд - Вьетнам
31/01 13:00 Кувайт - Ливан
31/01 17:00 Индонезия - Ироқ
31/01 17:00 Қирғизистон - Жанубий Корея
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл
01/02 13:00 Япония - Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон - Австралия
01/02 17:00 Эрон - Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони - Малайзия

Гондурас терма жамоаси футболчиси Ла-Сейба шаҳрида отиб кетилди

Баҳо:
+ | -

Гондурас терма жамоаси ва "Олимпия" клуби футболчиси Арнольд Перальта ўзи туғилиб ўсган Ла-Сейба шаҳридаги савдо маркази ҳудудида отиб кетилди. Бу ҳақда La Prensa нашри хабар тарқатган.

Олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган 26 ёшли футболчининг танасидан бир нечта ўқ чиқариб олинган.

Дастлабки маълумотларда айтилишича, футболчи дўстлари билан турганида уларга мотоцикл минган қотил яқинлашиб келган ва шу томонга тартибсиз равишда ўт очган. Воқеа жойида ерда ётган 9та ўқ топилган.

Футболчининг атрофида бўлганлардан ҳеч ким жароҳатланмаган.

Қотиллик сабаби ҳозирча аниқ эмас. Полиция Перальтанинг қариндошлари ва танишлари ўртасида суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бу ҳодиса бўйича жиноий иш очилган.

Маълумот учун, Перальта "Олимпия" жамоасига келиб қўшилишидан олдин Гондурасдаги "Вида" ҳамда Шотландиянинг "Рейнджерс" жамоалари сафида ўйнаган. У 2013-2014 йиллар мавсумида Шотландия биринчи лигаси чемпиони бўлган.

У Гондурас миллий терма жамоаси сафида 24та ўйинда иштирок этган. Лекин у жароҳати туфайли 2014 йилда Бразилия майдонларида ўтказилган мундиалда иштирок эта олмаганди.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 11:53, 11.12.2015.
Ўқилди: 3164 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.