Мадриднинг “Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналду ESPN нашрига интервью берди ва унда “қироллик клуби”да кадрлар тез-тез алмашишига қандай муносабатда эканига ҳам тўхталиб ўтди.
"Тез-тез мураббий ўзгарса, янгидан-янги ўйинчилар келишса ва кетишса, бу жамоа учун ва унинг ўйинчилари учун бироз қийинчиликлар туғдиради. Зеро, ҳамма ҳам янги жойга келгач, унга кўникиб олиш учун бироз вақт талаб этилади. Шу сабабли ҳам мен тез-тез таркиб ва мураббий ўзгаришига қаршиман. Аммо бозор иқтисодиёти шундай тузилган. Жамоа янгиларни сотиб олади, талабга жавоб бермаётганлар эса аксинча сотиб юборилади. “Реал” – улкан жамоа ва у ҳар йили янги иқтидорларни харид қилади. Шундай экан “қироллик клуби” футболчилардан бунга кўникиш талаб этилади. Бундан бошқа илож йўқ", - дейди португалиялик “чарм тўп” устаси.