«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоанинг Анчелотти бош мураббийлиги остида кўрсатган мавсумлари ҳақида гапириб ўтди.
У мадридликлар раҳбариятининг ҳар йили мураббий ва футболчиларни алмаштириши ўзига унча ёқмаслигини айтган.
«Жаноб Анчелотти кутилмаган сюрприз бўлганди. Унинг келиши аввалига мени жуда ҳайратлантирган эди. Илк учрашувдан кейин у менга катта айиқ каби кўринган эди. Ўшанда мен уни жуда қўпол киши деб ўйлаганман. Бироқ аслида бунинг акси экан.
У инсон туйғуларини яхши тушунади. У ҳаримиз билан ҳар куни алоҳида гаплашар эди. Барчамиз унинг муносабатида хурсанд бўлар эдик.
Мураббийимиз жамоанинг ҳар бир футболчисига ўзини кўрсатиши учун имконият тақдим қиларди. Унинг далдалари остида футболчилар ўз устида янада кўпроқ ишларди.
Мен ҳар бир футболчига у билан бирга ишлашни тилайман. У фантастик мураббий. Мен уни кўп соғинаман, ахир биз у билан бирга кўп совринларни қўлга киритгандик.
Мен у билан яна бир бор ишлашни истайман, лекин менда ҳозир ҳаммаси яхши. Жамоада янги мураббий бор ва жамоада муҳит ўз жойида.
Жамоалар мураббийларни тез-тез алмаштиришига қаршиман. Шунингдек, менга ҳар мавсумда янги футболчилар сотиб олиниб, эскилари сотиб юборилиши унча ёқмайди. Чунки, янги футболчиларнинг жамоага қўшилиб кетиши қийин бўлади ва бунга вақт кетади. Жамоани кучайтириш учун жамоа футболчиларининг бирдамлигига биринчи навбатда эътибор қаратиш керак. Ҳар сафар янги таркибни шакллантириш эса жуда қийин иш», - дейди Роналду ESPN нашрига.