«ПСЖ» ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Иброҳимович ўзининг орзулар терма жамоасини тузиб чиқди. Унга фақат беш кишини киритди ва уларнинг барчаси ҳужум чизиғи вакиллари бўлди.
«Менинг орзулар жамоам — Роналдо, Лионель Месси, Златан Иброҳимович, Зинедин Зидан ва Роналдиньо. Менга ҳимоячилар керакмас, фақат ҳужумкор ўйинчилар», — дея Иброҳимовичнинг сўзларидан иқтибос келтирди УЕФА расмий сайти.