"Реал Мадрид" жамоаси етакчиси Криштиану Роналдунинг таъкидлашича, унинг "Олтин тўп-2015" мукофотини қўлга киритиш учун ҳамма имкониятлари бор.
"Менимча, ўтган мавсум мен учун яхши ўтди. Балки, у энг яхшиларидан бири бўлди. Месси ва Неймар ҳам ўтган мавсумни ёмон ўтказишмади. Ахир улар Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишди. Албатта, навбатдаги "Олтин тўп"ни қўлга киритиш мен учун қийин бўлади, бироқ, имконсиз нарсанинг ўзи йўқ", - дейди Роналду.
Ўтган мавсумда португалиялик футболчи Испания чемпионатида 48 та гол киритиб, энг яхши тўпурар бўлганди. Лионель Месси ва Неймар Ла Лигада мос равишда 43 ва 22 тадан гол киритишган.