Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Кержаков: Виллаш-Боаш менга "Зенит" базасида кўриниш беришни тақиқлаб қўйган

Баҳо:
+ | -

Россиялик ҳужумчи Александр Кержаков "Матч ТВ" эфири орқали "Зенит" жамоаси бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш уни жамоа базасида кўришни истамаслигини айтгани ҳақида маълум қилди.

30 сентябрь куни "Зенит" жамоаси бош директори Максим Митрофанов ушбу футболчи ижарага берилишини айтганди. Россия терма жамоасига номзод ушбу тажрибали ҳужумчи билан Санкт-Петербург жамоасининг шартномаси 2016 йилнинг ёзига қадар тузилган.
32 ёшли Кержаков шу йилнинг июнида "Зенит"нинг иккинчи жамоасига туширилган. Шундан сўнг ҳам футболчи бошқа жамоага ўтишни истамаслигини, фаолиятини шу жамоада якунламоқчилигини билдирган.

Кержаков Россия футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчи сифатида тан олинган. У Россия чемпионатида 224та, терма жамоа сафида эса 30та гол уриш орқали бу номга сазовор бўлган. У "Зенит"дан ташқари Москванинг "Динамо" ва Испаниянинг "Севилья" жамоалари сафида ўйнаган. У 3 марта Россия чемпиони (2010, 2012 ва 2015 йилларда) ҳамда 2007 йилда Севилья билан УЕФА Кубоги соҳиби бўлган.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 19:07, 12.12.2015.
Ўқилди: 3396 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.