«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг муваффақиятсизлиги учун уни ва жамоадошларини танқид қилганларга ўз муносабатини билдириб ўтди. Шунингдек, Месси халқаро ўйинлар олдидан мамлакат мадҳиясини куйламаслигини айтиб ўтди.
«Кимдир мамлакат терма жамоаси формасида майдонга тушганимизда мени ва жамоадошларимни яхши ҳаракат қилмасликда, масъулиятни ҳис қилмасликда айбласа, асабим бузилади. Биз иккита йирик мусобақанинг финалигача бордик. Ҳа, финалда ютқаздик, аммо плей-оффнинг дастлабки босқичиданоқ мусобақани тарк этмадик-ку?! Терма жамоамиз оғир даврини бошидан ўтказди, аммо биз уларни енгиб ўтдик.
Ўйламасдан ҳамма нарсани, жумладан, Аргентина мадҳиясини куйламаслигимни гапираверадиган одамлар мени ғазаблантиради. Мен мадҳиясини куйламаганман ва бундан кейин ҳам куйламайман. Барчасини ўзимда ҳис қилишим учун мадҳия айтишим шарт эмас. Менинг асосий мақсадим - терма жамоа билан соврин ютиш. Балки буни Америка кубоги-2016да амалга оширармиз», — дейди Месси.