«Интер» клуби ҳимоячиси Юто Нагатомо ўз жамоасини алмаштириш нияти йўқлигини билдирди.
“Айни пайтда «Интер»да бахтлиман. Бу клубдан кетиш ниятим йўқ. Ҳозирча янги шартнома борасида аниқ бирор нарса дея олмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Раҳбарият мени таркибда олиб қолишини билдирса мен жон деб келишувни узайтирган бўлардим», — дейди Нагатомо.