«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд манкунианликлар бош мураббийи Луи ван Гални танқид қилди.
«Манчестер Юнайтед» Луи ван Гал қўлостида орқага кетмоқда. Футболчилар асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўймаслик учун таваккал қилишга, майдонда ташаббус кўрсатишга қўрқишмоқда. Бу нарса ўйинга таъсир кўрсатмоқда. Ҳар бир ўйинчи ўзининг энг яхши хислатларини майдонда намойиш қилиш имкониятига эга бўлиши керак.
Балки раҳбарият мураббий билан хайрлашишни истамас. Боиси, унинг истаги билан катта суммага футболчилар харид қилинди. Аммо вазият фожиали. Агар "МЮ" мавсумни кучли тўртликда якунламаса, жамоага Анчелотти ҳам, Гвардиола ҳам келмайди. Бу эса ўз навбатида жамоа яхши ўйинчиларни жалб қилишга халақит беради», — деди Фердинанд.