«Милан» клуби ҳужумчиси Карлос Бакка Италия ва Испания чемпионатлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Одатда, Испанияда чемпионлик учун фақат икки клуб курашади. Италияда эса вазият бошқача. Бу ерда ҳар ҳафта пешқадам ўзгариши мумкин. Тўғри, сўнгги йилларда “Ювентус” А серияда бошқалардан бир бош устун кўринди. Аммо бу мавсум чемпионлик учун рақобат анча қизғин кечмоқда», — дейди Бакка