«Лестер» ҳужумчиси Рияд Марез «Челси»га қарши бўлиб ўтадиган АПЛ 16-тур ўйини олдидан ўз фикрларини билдирди.
“Бўлажак ўйинда бизга осон бўлмаслиги аниқ. «Челси» амалдаги чемпион ва хавфли рақиб. Аммо биз ушбу ўйинда ҳам ғалаба қозониб, жадвалда биринчи ўринга қайтмоқчимиз. Учрашувдан олдин жамоамизнинг ҳолати аъло даражада. Биздаги муҳит ҳавас қилгудек даражада. Энг муҳими биз ўз кучимизга ишонамиз», — дейди Маҳрез.