Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Ҳакамлар қандай ўйин кўрсатишди?

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг охирги мавсумида жами 16 нафар ҳакам ишлади. Реферилар орасида энг кўп ўйинни Равшан Эрматов бошқарди - 27та. Дмитрий Пислегин эса атиги 8та учршув билан чекланди. Яна бир етакчи ҳакамимиз - Валентин Коваленко жароҳат туфайли иккинчи давранинг бошланғич қисмини ўтказиб юборди. Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги баҳсларга ҳам жалб этилаётган Азиз Асимов 10-турдан ўрин олган «Сўғдиёна» - «Пахтакор» баҳсида 6,0 балл олгач, 15-турга қадар  четда қолди.

Ўртача балл. Қизиғи, 1-8-турлар давомида ҳакамларга максимал 10 балл берилди. 9-турдан кейин эса максимал баҳо 9 баллни ташкил этди. Шу сабаб, ҳакамларнинг умумий балли ва ўртача кўрсаткичини чиқариш бироз мураккаблик туғдирди. Биз бу борада содда формулага асосландик. Яъни ҳар бир ҳакам йиққан умумий баллни у бошқарган ўйинлар сонига бўлиб қўя қолдик.

Энг юқори ва энг паст балл. Бу ерда ҳаммаси тушунарли. Р.Эрматов ўзига топширилган ўйинларнинг учдан икки қисмида максимал балл олишга муваффақ бўлди. 2-тур доирасидаги қолдирилган «Қўқон-1912» - «Бунёдкор» баҳсида И.Танташевга 4,0 балл қўйилди. Бу мавсумнинг энг паст баҳосидир. Ўша ўйинда назоратчи - А.Попов қолган ҳакамларга қуйидагича баҳо қўйганди: Б.Қодиров (Бухоро) - 7,6; А.Қўлдошев (Бухоро) - 8,6; А.Раҳимов (Андижон) - 8. Футбол ичида юрган кўпчиликнинг фикрича, ушбу назоратчи қаттиққўллик ва холисликда унча-мунча кишига дарс берар экан. Айтганча, Танташев шу паст баҳо туфайли 4та тур давомида дам олди.

Пенальти. О.Толибжонов, В.Коваленко, Ҳ.Рўзиев ва Р.Бобомуродов белгилаган пенальтиларнинг 75 фоизи аниқ бажарилди. Баъзи ҳакамлар бу борада 2-даврадагина жонландилар. 71та пенальти 15 нафар ҳакам томонидан белгиланди. Реферилардан биргина Владислав Цейтлин 11 метрли нуқтага ишора қилмади.

Кимда нима кўп?

Равшан Эрматов 27та ўйинни бош-қарди. Бу барча ўйинларнинг 11,25 фоизини ташкил этади.

Владислав Цейтлин 110та сариқ карточка кўрсатди. Бу барча огоҳлантиришларнинг 10,55 фоизини ташкил этади.

Вадим Агишев 8та қизил карточка кўрсатди. Бу барча четлатишларнинг 14,81 фоизини ташкил этади.

Равшан Эрматов 9та пенальти белгилади. Бу барча 11 метрли жарима зарбаларининг 12,68 фоизини ташкил этади.

Бош ҳакам - Равшан Эрматов

Шу жойда чемпионат-2015да энг кўп ишлаган ҳакамнинг шахсий статистикасига алоҳида эътибор қаратсак. У «Локомотив» майдонида 5та, «Пахтакор» ва «Насаф»никида 3тадан ўйинни бошқарди. Умуман, Равшан Эрматов фақат «Металлург», «Қўқон-1912» ва «Бухоро» клублари ареналаридаги ўйинларга бириктирилмади, холос.

Ф. ФАЙЗИЕВ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:34, 15.12.2015.
Ўқилди: 3132 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.