"Лестер Сити" жамоаси ярим ҳимоячиси Рияд Махрез "Челси" устидан эришилган ғалаба (2:1) борасида ўз фикрларини айтиб ўтди.
- Мени кимдир тўхтата оладими, йўқми, буни билмайман. Мен жамоа ютуқларга эришиши учун ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. "Челси"га қарши ажойиб ўйин ўтказдик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик.
Ўзимни аввалгидан ишончлироқ ҳис қилмоқдаман. Гол уриб, голга ассистентлик қилганимда мана шу ҳиссиётлар уйғонади. Мен жамоамга фойда келтириш учун майдонда тўп сураман, - дейди жазоирлик футболчи Sky Sports телеканалига.
Таъкидлаш керакки, "Челси"га қарши ўйинда Рияд Махрез битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилиб, жамоаси ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.
“Рома” Шомуродов борасида бир қарорга келди [7073]
Гюлер Ямални ортда қолдирди [3163]
“Барселона” ҳужумни кучайтириш учун 5 футболчи номзодини кўриб чиқмоқда [2966]
ЦСКА бош директори: "Файзуллаевнинг маошини оширдик" [2737]
"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчилар алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда [2291]
Ҳусанов Лига1'да энг тезкор футболчилар рейтингида бор [2076]
"Реал Мадрид" "Ливерпул"нинг икки юлдузи билан шартнома имзолаши мумкин [1622]