Фарғоналиклар ҳам маълум муддатли таътилдан сўнг яна ўз қароргоҳида йиғилмоқда. Жамоа бугун йиғинни бошлайди.
Мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Бутун умрини “Нефтчи”га бағшида этган Абдусамад Дўрмонов яна Фарғонага қайтди.
Дўрмоновлар сулоласининг тўнғич вакили “Нефтчи” учун бегона эмас. Сабаби футболчилик даврида энг ёрқин дамларини айнан Фарғона клубида ўтказиб, кейинчалик ҳам ушбу жамоа мураббийлар штабида самарали иш олиб борган Дўрмоновни маҳаллий ишқибозлар доимо қадрлайди.
Илгари “Нефтчи” ёшлар жамоасини бошқарган кезларида фақат медаллар учун курашиб, асосий таркибга муносиб кадрларни етиштириб берган Абдусамад Дўрмоновни ҳеч иккиланмасдан бемалол ёшлар билан ишлаш ҳадисини олган мураббийлар қаторига қўшиш мумкин. Шу боис бўлса керак, раҳбарият яна ушбу мутахассисни жамоага қайтаришга қарор қилди. Келаси йил Дўрмонов асосий жамоада Андрей Фёдоровга ёрдам беради ёки ёшлар жамоаси бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин. Ҳозирча бу борада аниқ тўхтамга келинмади.
Бош мураббий Андрей Витальевич Москвадан қайтиб келгач, ушбу масалага ойдинлик киритилиши кутилмоқда.
Асад Дўрмоновнинг бунгача сўнгги жамоаси биринчи лига қатнашчиси “Ёзёвон лочинлари” эди.
Асад Дўрмонов 2013 йил 13 май куни “Нефтчи”дан кетганди. Айнан шу куни у истеъфога чиқарилганди.