“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоани бутун мавсум давомида ажойиб кайфиятни ушлаб қолиши кераклигини гапириб ўтди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти маълум қилган.
"Биз Испания чемпионатида етакчилик қилмоқдамиз ва ЕЧЛ чорак финалига йўлланма олдик. Жамоамиз шу рухда давом этиб мавсум мобайнида шундай кайфиятни ушлаб қолиши керак. Биз яхши биламиз, барча ўйинларда ғалаба қозониб бўлмайди. Лекин биз ўзимиз учун тегишли хулосалар чиқарган ҳолда ҳаракат қиламиз. Биз тарих яратишни истаймиз", - дейди Андрес Иньеста.