Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 2-2 Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе 0-1 Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна 1-0 Севилья
24/04 22:00 Леганес 1-1 Жирона
25/04 00:30 Атлетико 3-0 Райо Вальекано
25/04 00:30 Бетис 5-1 Вальядолид
25/04 23:45 Аталанта - Лечче
26/04 05:00 Ноттингем Форест - Брентфорд
26/04 16:30 Челси - Эвертон
26/04 18:00 Комо - Женоа
26/04 18:00 Қўқон-1912 - Хоразм
26/04 19:00 Машъал - Сурхон
26/04 19:00 Брайтон - Вест Хэм
26/04 19:00 Ньюкасл - Ипсвич
26/04 19:00 Саутгемптон - Фулхэм
26/04 19:00 Вулверхэмптон - Лестер
26/04 20:15 Сўғдиёна - Андижон

Молдова билан ўртоқлик ўйини бекор қилинди

Баҳо:
+ | -

Молдова терма жамоаси Ўзбекистон билан БААда ўртоқлик учрашуви ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақда Молдова футбол федерацияси вице-президент Ион Тестемицану Moldfootball.com сайтига хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Молдова терма жамоалари 9 февраль куни Туркияда ўртоқлик учрашувини ўтказишни келишиб олишганди, бироқ ЎФФ ўйинни БААга кўчиришни сўраганди.

"Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини БААда ўтказиш таклифини билдирди. Лекин битта ўртоқлик учрашуви учун у ерда йиғин ташкил қилиш бизга қимматга тушади. Шу боис рад жавобини бердик.

Иккинчи ўртоқлик ўйини ҳам бекор бўлди. Руминия ҳам Туркиядаги йиғинни бекор қилиб, Испанияга йўл оладиган бўлди. Февраль ойида йиғин ўтказиш бўйича ўзимизда ҳам муаммо юзага келди. ФИФА куни бўлмагани учун футболчиларнинг ўзлари ҳам февраль ойида клуб сафида бўлишни хоҳлашди. Агар иккита ўртоқлик ўйини ташкил қила олганимизда, йиғин ташкил қилсак бўларди, битта ўйин учун футболчиларни йиғишдан маъно йўқ.

Ҳозирда эса март ойи учун рақиблар қидиряпмиз ва деярли топдик. Бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз", - дейди Тестемицану.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:59, 17.12.2015.
Ўқилди: 3886 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz