Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Клублар ўртасида ЖЧ. «Барселона» Суареснинг «хет-триги» эвазига финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи финалчисига айланди. Каталонияликлар ярим финалда Хитойнинг "Гуанжоу Эвергранд" жамоасини мағлубиятга учратди.

Неймар жароҳат, Месси эса буйрагидаги оғриқ туфайли мазкур ўйинда иштирок эта олишмади. Луис Суарес эса уларнинг йўқлигини билдирмади. Ҳужумчи ўйинда "хет-трик"ка эришди.

Биринчи бўлим тугашига яқин Ракитич томонидан йўлланган зарбадан сўнг дарвозабон қайтарган тўпни уругвайлик футболчи дарвозага жойлади.

Иккинчи бўлим бошида эса Иньестанинг узатмасини Суарес кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди. Ўйининг 67-дақиқасида эса Мунирга нисбатан қоидабузарлик туфайли ҳакам пенальти белгилади. Луис Суарес аниқ зарба билан ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

"Барселона" 20 декабрь куни "Ривео Плейт"га қарши финал баҳсида майдонга тушади. "Гуанжоу Эвергранд" эса "Санфречче Хиросима"га билан бронза медали тақдирига ойдинлик киритади.

Клублар ўртасида ЖЧ, ярим финал
Барселона Испания – Гуанчжоу Эвергранд Хитой 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 39 Суарес, 2:0 – 50 Суарес, 3:0 – 67, пенальти Суарес.
Барселона – Браво, Пике, Альба (Адриано, 76), Дани Алвес, Ракитич, Бускетс, Иньеста (Серджи Сампер, 81), Маскерано, Серджи Роберто (Сандро Рамирес, 72), Мунир, Суарес.
Гуанчжоу Эвергранд – Ли Шуай, Фэн Сяотин, Ким Ен Гвон, Чжан Линьпэн, Чжэн Чжи, Чжэн Лон (Ю Ханьчао, 56), Паулиньо, Элкесон (Гао Линь, 67), Хуан Боуэнь, Рикардо Гоуларт, Цзоу Чжэн (Ли Сюйпэн, 35).
Огоҳлантириш: Фэн Сяотин (16).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:22, 17.12.2015.
Ўқилди: 4199 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.