«Реал» клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес сўнгги вақтларда ортиқча вазн йиққани ҳақидаги гапларга қўшилмади.
«Мен семизман? Ҳали ҳеч қачон бунақа "текис фигура"да бўлмаганман», — Колумбия терма жамоаси футболчисининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда, AS.
Айтиш керакки, мавсум давомида испан ОАВда у ва бош мураббий Бенитес ўртасида келишмовчилик борлиги ҳақида бот-бот ёзилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам бош мураббийнинг қарорларидан норози эканини матбуот орқали билдирган эди..