Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске Евро-2016дан сўнг мураббийлик фаолиятини якунлашини расман маълум қилди.
“Ҳаммаси режа асосида давом этса, келаси йили Францияда ўтказиладиган Европа чемпионатидан сўнг мураббийлик фаолиятимга якун ясайман. Бунга ягона сабаб – соғлиқ. Мен 8 йил мобайнида Испания терма жамоасини бошқардим. Ортиқ ишлаш ниятим йўқ. Ягона истагим мураббийлик фаолиятимни муваффақиятли якунлашдир”, – деди Дель Боске.