Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Мессининг рекордлари (1-қисм)

Баҳо:
+1 | -

Футбол мухлисларига олдинроқ “Реал” етакчиси Криштиану Роналдунинг рекордлари ҳақидаги мақолани тақдим этган эдик. Бу сафар каталониянинг “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лео Мессининг рекордлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1. “Барселона” тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар

Месси “Барселона” либосида 2004-йилдан буён 498 учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 423 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Лео каталонияликлар тарихидаги энг сермаҳсул футболчи бўлиб турибди. У рекордини янгилашда давом этмоқда ва бу рекорд яқин орада янгиланмаслиги аниқ!

2. Испания чемпионатидаги энг сермаҳсул тўпурар
Аргентиналик ҳужумчи Испания чемпионатида 2004-йилдан бери тўп суриб келмоқда. У ҳозирга қадар ла Лигада 325 ўйинда иштирок этиб 291 та голга муаллифлик қилган. Месси Премьеро тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар бўлиб турибди.

3. Испания чемпионатининг охирги 25 йилдаги энг яхши ассистенти
Месси Ла Лигада охирги 25 йил ичида энг кўп голли узатмани амалга оширган футболчи ҳисобланади. У 11 мавсум давомида шерикларига 113 та голли пас берган.

4. “Эль-класико” тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар
Лео “Эль-класико”ларда 31 марта майдонга тушиб 21 бора Мадридлик посбонларни ранжитишга муваффақ бўлган. 28 ёшли ҳужумчи “Реал” – “Барса” ўйинларида энг кўп гол урган футболчи сифатида ҳам тарих саҳифаларидан жой олди.

5. “Эль-класико”лардаги энг яхши ассистент

Месси “эль-класико”лардаги нафақат энг яхши тўпурар, балки энг яхши ассистент ҳамдир. У “Реал”га қарши ўйинларда 13 марта шерикларини голли узатма билан таминлаб, бу борада ҳам рекорд ўрнатган.

6. Каталония дербисидаги энг сермаҳсул тўпурар
Месси Каталония дербисидаги энг яхши тўпурар ҳамдир. У “Эспаньол”га қарши ўйинларда ўз ҳисобига 13 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

7. Бир календар йилида энг кўп гол урган футболчи
2012-йили Месси Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” клуби таркибида жами 91 та гол уриб афсонавий Герд Мюллернинг рекордини янгилади.

8. “Барселона”нинг еврокубоклардаги энг сермаҳсул тўпурари
Месси “Барселона” таркибида еврокубокларда жами 83 та гол киритишга эришган. Бу кўрсаткич унга каталонияликларнинг еврокубоклардаги энг сермаҳсул футболчиси номини туҳфа этди.

9. “Барселона”нинг Чемпионлар лигасидаги энг сермаҳсул тўпурари
Аргентиналик митти даҳо “Барса” таркибида Чемпионлар лигасида 102 учрашувда 80 гол киритган ҳолда, клубнинг ушбу турнирдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Лео умумий рўйҳатда Роналдудан кейинги 2-ўринда бормоқда.

10. Бир календар йилида “барселона” учун энг кўп гол урган футболчи
2012-йил давомида Месси “Барса” таркибида барча мусобақаларда жами 79 та голга муаллифлик қилган. Каталонияликлар таркибида бошқа ҳеч қайси футболчи бир йилда шунча гол урмаган эди.


Давоми бор…

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:41, 18.12.2015.
Ўқилди: 3422 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.