Дортмунднинг "Боруссия" клуби етакчиларидан бири Марко Ройс Германия чемпионати 17-турида "Кёльн"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.
– Марко аҳволи жуда яхши, аммо унинг навбатдаги баҳсда майдонга тушиш-тушмаслиги сўроқ остида турибди, – дейди "сариқ-қоралар" бош мураббийи Томас Тухель. – Унинг ўрнини Свен Бендер эгаллаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ройс ўтган турда "Айнтрахт Ф"га қарши кечган баҳсда эски жароҳати янгилаб олган. "Кёльн" - "Боруссия Д" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 19:30да старт олади.













