"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ футболчиси Шинжи Кагава манкунианликлар сафида Алекс Фергюсон билан бирга ишлаган даврини эслади.
"Одатда у ўйинга бир кун қолганида машғулотлар ўтказишни ёрдамчиларига топширар эди. Биз билан эса стадионда ёки меҳмонхонада кўришарди.
"Юнайтед"га энди ўтган вақтларимдаёқ у бақирган вақтларда "фен"га ўхшаб қолишини эшитгандим. Очиғи, мен илгари бирор мураббий бу қадар бақирганини кўрмаганман. У дарҳақиқат "фен"га ўхшарди. У етакчи футболчиларга шунақа бақирар эдики, қип қизил бўлиб қоларди", - дейди Кагава.