"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста эртага 20 декабрь куни бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида "Ривер Плейт"га қарши (20.12.15 15:30дан SPORTS.uzда LIVE) учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Мен финалда қайси жамоа фаворит эканлиги ҳақида тўхталмоқчи эмасман. Имкониятлар 50-50, – дейди Иньеста ўйинолди матбуот анжуманида. – Лионель Месси ҳозирда яхши формада. Ҳаммамиз унинг майдонга тушишини хоҳлаймиз. Луис Суарес яқин йиллар ичида "Барселона" мақсадлар сари етаклайдиган ажойиб ҳужусчи. "Ривер Плейт" бизни прессингга ушлашга ҳаракат қилади. Аргентиналиклар сафида ярим ҳимоя ва ҳужумда етарлича муаммо тўғдира оладиган футболчилар бор.
Эслатиб ўтамиз, "Ривер Плейт" - "Барселона" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 15:30да бошланади.