"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне нима сабабдан дарвозабон Петр Чех ёзда "Челси"дан "Арсенал"га ўтиб кетгани ҳақида фикр билдирди.
"Мен унинг машғулотларини кўрганман. "Челси"дан нима учун кетганини ҳам тушунаман. У ўтган мавсум майдонга тушмади. Мен билан ҳам "Челси"да худди шундай бўлган эди.
Ҳамма ҳам майдонга тушишни истайди. "Арсенал" эса унинг учун энг яхши клуб бўлиб турибди. Боз устига у Лондонда ҳам қолди", - дейди де Брюйне.