"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Энг муҳими соврин ютиш. Бу бизнинг ягона мақсадимиз эди. Кейинги режаларимиз ҳозирги формани сақлаб қолиб, муваффақиятли юришни давом эттиришдир, - дейди Суарес.
Эслатиб ўтамиз, уругвайлик форвард финалда "Ривер Плейт"га қарши баҳсда дубль қайд этиб, турнирнинг энг ўйинчиси номини қўлга киритди.