"Лестер" жамоаси ярим ҳимоячиси Рияд Махрезни ПСЖ ва "Марсел"га ўтиши тўғрисида берилган саволларга футболчи қуйидагича жавоб қайтарди.
"Илгари Франциянинг 2-лигасида тўп сурганимда, 1-дивизионида тўп суриш менинг орзуларимдан бири ҳисобланарди. Эндиликда Францияга қайтиш ниятим йўқ. ПСЖдан тушаётган таклифлар мени хурсанд қилмоқда. Лекин "Лестер"да мени барчаси қониқтирмоқда. Бу ерда ўзимни эркин ҳис қилмоқдаман, - дейди Махрез.